Нурсултон Назарбоевнинг жияни ҳибсга олинди

Қайрат Сатибалдиули ваколатларини суиистеъмол қилиш ва йирик миқдордаги маблағларни ўзлаштиришда гумонланмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сатибалдиули ҳибсга олинди.
Коррупцияга қарши кураш хизмати "Қозоқтелеком" АК бўйича мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ва йирик миқдордаги маблағларини ўзлаштиришга доир жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатларини бормоқда. Қайрат Сатибалдиули ушбу жиноятларни содир этишда гумонланмоқда.
Бундан ташқари, Сатибалдиулининг давлат хавфсизлигига путур етказувчи бошқа жиноятларга алоқадорлиги текшириляпти. Ҳозир у вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.