Туркманистонда президент сайлови бўлиб ўтмоқда

Бугун эрталаб бошланган Туркманстон президент сайловида аллақачон 25,24 % сайловчилар овоз берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 мар - Sputnik. Бугун эрталаб Туркманстонда президент сайловлари бошланди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Соат 09:00да сайловда 25,24 % сайловчилар овоз беришга улгурди. Ундан Ахал вилоятида - 25,03 %, Балкан вилоятида – 27,40 %, Дашовуз вилоятида – 25,68 %, Лебап вилоятида – 24,37 %, Мари вилоятида – 24,64 %, Ашхободда – 25,78 %.

Эслатиб ўтамиз, Туркманистон президенти лавозимига учта сиёсий партиялар ва фуқаро ташаббус гуруҳларидан 9 та номзод қўйилган.
Туркманистон қонунчилигида сайловни тан олиш учун минимал сайловчилар сони белгиланмаган. Марказий сайлов қўмитаси 7 кун ичида овозларни санаб ғолибни эълон қилиши керак. Жами овозлардан ярмининг кўпини олган номзод президент бўлади.
Инаугурация 19 март куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Маълумот учун, Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси З.Низомходжаев Туркманистон сайлов ва референдумлар ўтказиш марказий комиссияси раиси Гулмурат Мурадов билан учрашди.