ТОШКЕНТ, 12 мар – Sputnik. Туркия АҚШнинг Россияга қарши санкциялар тарафида бўлишни истамайди, деди Туркия Энергетика вазири Фатих Донмез.
"Бизнинг президент (Тоййиб Эрдўғон) ҳам буни айтиб ўтди. Биз Россияга қарши санкциялар тарафида бўлишни истамаймиз. Бизнинг савдо муносабатларимиз яхши. Биз масалани дипломатик йўл билан ҳал қилиш тарафдоримиз", - деб Донмезнинг сўзларини келтиради CNN Turk.
Туркия энергетика вазири, шунингдек, Россияга қарши киритилган санкциялар Россиянинг Туркияга етказиб бераётган газига таъсир кўрсатмаслигига умид билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Россия 22 февралда ДХР ва ЛХРни тан олганидан сўнг АҚШ ва Ғарб давлатлари Россияга қарши кескин иқтисодий чекловлар жорий эта бошлади. Украина ҳудуди махсус ҳарбий операция бошланганидан сўнг эса АҚШ ва ЕИ Россияга қарши максимал даражада санкциялар жорий этди. Хитой, Ҳиндистон, Сурия, ва яна бир неча давлатлар санкцияларда иштирок этмади ва уларни қоралаб чиқди.