Қамчиқ довонида кўчки содир бўлди - видео

Дастлабки хулосаларга кўра, йўлнинг остки қисми кўчишига сўнгги бир неча кун давомида довонда тўхтовсиз ёмғир ва қор ёғиши сабаб бўлган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 мар - Sputnik. Қамчиқ довонида кўчки содир бўлди, деб хабар қилмоқда Мобил мухбир телеграм канали.
Хабарда айтилишига кўра, автомобил йўлининг икки туннел орасида ўтган қисмининг ости кўчган. Айни дамда йўл хизмати ҳодимлари ушбу хавфли ҳолатни бартараф қилишга ҳаракат қилишмоқда. Довон орқали қатнов тўхтатилган.
Перевал Камчик, оползень на 229км автодороги А-373, 12.03.22
Дасттлабки хулосаларга кўра, йўлнинг остки қисми кўчишига сўнгги бир неча кун давомида довонда тўхтовсиз ёмғир ва қор ёғиши сабаб бўлган.
Uzb_meteo канали маълумотига кўра, ''Қамчиқ'' довонида бир сутка давомида 75 мм ёғин ёққан. Бу ёғин миқдори Қорақалпоғистоннинг кўплаб станцияларида бир йил давомида кузатилади.
Перевал Камчик, оползень на 229км автодороги А-373, 12.03.22