ТОШКЕНТ, 12 мар - Sputnik. "Қамчиқ" довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди, деб хабар қилмоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
"Амалга оширилган зарурий тадбирлар натижасида бугун, 12 март куни соат 18:00 да "Қамчиқ" довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди", - дейилган хабарда.
Маълумот учун, бугун эрта тонгдан "Қамчиқ" довонида кўчки хавфи эълон қилинганлиги туфайли, автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилган эди.
Шундан сўнг довонда кўчки содир бўлгани ва йўлнинг остки қисмидаги тупроқни ювиб кетгани ҳақида видеолавҳалар пайдо бўлган эди.
"Фарғона - Тошкент" йўлининг очилишини кутиб қолган йўловчилар учун йўл бўйидаги ошхоналарда кутиш жойи ҳамда манзилга етиб олиш учун махсус поездлар ташкил қилинган эди.
Для застрявших на "Камчике" пустили дополнительный поезд
© Пресс-служба МЧС Узбекистана