YouTube зудлик билан бутун дунё бўйлаб Россия давлати томонидан молиялаштириладиган медиа каналларини блоклашини маълум қилди. РИА Новости.
“Биз ҳозир бутун дунё бўйлаб Россия давлат ОАВлари билан боғлиқ YouTube каналларига киришни блоклаяпмиз”, — дейилган видеохостинг баёнотида. Бу ўзгартириш "дарҳол" кучга киради.
Бундан ташқари, YouTube “унинг сиёсатини бузадиган” Россиянинг Украинадаги махсус операцияси акс этган барча видеоларни ўчириб ташлашини маълум қилди.
YouTube ўзини платформасида Россияда пул ишлашнинг барча усулларини тўхтатди.
YouTube видеохостинги Google компаниясига тегишли.
21 феврал куни Владимир Путин Донбасс республикаларининг сўровларига жавобан ва Давлат Думаси депутатларининг мурожаатидан сўнг ЛХР ва ДХР суверенитетини тан олиш тўғрисидаги фармонларни имзолади.
24 феврал куни эрта тонгда Россия Украинани демилитаризация қилиш бўйича ҳарбий махсус операцияни бошлади. Путин унинг мақсадини "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирлаш ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атади. Мудофаа вазирлиги баёнотларига кўра, Қуролли кучлар фақат Украина ҳарбий инфратузилма ва қўшинларига зарба бермоқда.
Шундан сўнг кўплаб Ғарб давлатлари Москвага қарши, биринчи навбатда, банк сектори ва юқори технологияли маҳсулотлар етказиб беришга қарши кенг кўламли санкциялар жорий этди. Бундан ташқари, кўплаб брендлар ва хизматлар мамлакатда фаолиятини тўхтатишини эълон қилди.