Мутахассиснинг сўзларига кўра, ширинликка бўлган истак организмнинг углеводли маҳсулотларга бўлган жисмоний эҳтиёжни англатмайди, балки айрим ҳолларда психоэмоционал мезонларга боғлиқ. Ширинликдан воз кечиш учун аввало руҳий-ҳиссий эҳтиёжлар масаласини ҳал қилиш лозим.
"Ҳаддан ташқари кўп ширинлик истеъмол қилиш турли хил руҳий-ҳиссий бузилишлар ва жисмоний касалликлар туфайли юзага келиши мумкин. Овқатланишни тартибга солиш ва умуман ширинликлар ва оддий углеводларга бўлган иштиёқни енгиш учун психолог, психотерапевт ёки овқатланиш бўйича мутахассис билан муаммоларни ҳал қилиш мумкин”, - деди мутахассис.
Сабаб аниқлангандан сўнг, шифокор тиббий кўрикдан ўтишни тавсия қилди. Бу билан организмга етишмаётган аниқ витаминлар ва моддаларни аниқлаштириш мумкин. Айнан улар танқислиги туфайли ширинликка бўлган эҳтиёж пайдо бўлади.
“Миямиз овқатланиш бузилишини дозага боғлиқ ҳолда қўзғатади. Агар эрталаб бир порция ширинлик қолдирсак, кун давомида ўзимизни мазали таомлардан чекласак, миямиз бу таомнинг етишмаслиги ҳақида сигнал беради. Мия ширинликдан олинадиган завқни узайтириш учун ҳаракат қилади. Шундай қилиб, биз ширинликлар миқдорини аста-секин кўпайтира бошлаймиз, бу эса бузилишларга олиб келиши мумкин. Миямиз бизни алдамаслиги учун, ўзимизга “Нега ширинликни кўп еяпман” дея савол беришимиз лозим. Саволга жавоб қидириш озиқ-овқатга руҳий-ҳиссий ва жисмоний қарамликка қарши кенг қамровли курашни бошлаш имконини беради”, -дейди Лазуренко.
Шифокорнинг фикрича, ширинликдан воз кечиш учун кунлик рационни оддий углеводлар: шакар, нон ва қайта ишланган маҳсулотларни қўшган ҳолда қайта тузиш лозим. Шифокорнинг сўзларига кўра, оддий углеводлар организмда инсулин ва глюкоза миқдорини максимал оширади ва бу билан организмнинг углеводларга бўлган жисмоний эҳтиёжини патологик жараёнга ўтказади.
“Шунингдек, оддий шакарни бироз мураккаб ширин маҳсулотга алмаштириш лозим. Бу ўринда асал яхши натижа бермайди, чунки у моддалар алмашинувига худди оқ шакар каби таъсир қилади. Бу вазиятда ўсимликлардан тайёрланган шакар ўрнини босувчи маҳсулотдан фойдаланиш мумкин, масалан- стевия. Стевия- глюкоза ва инсулин миқдорини кўтарадиган ўсимлик ва шакар ва асал билан солиштирганда у анчайин енгил”, - дейди эндокринолог.
Қадоқланган шарбатлар ўрнига эндокринолог янги узилган мева ёки бир қанча резаворларни истеъмол қилишни тавсия қилди. Бу ҳазм қилиш жараёнига керакли миқдорда клетчатка ва фойдали витаминлар беради.
Биринчи навли ундан тайёрланган нонни бутун донли нон ёки таркибида кепак қўшилган маҳсулотлар билан алмаштириш керак, чунки бундай нон тайёрланадиган ун янада мураккаб ва тўйимли.
Эндокринологнинг таъкидлашича, барчага индивидуал ёндашиш зарур. Масалан, кимгадир зудлик билан бутунлай ширинликдан воз кечиш лозим, яна кимгадир бу зарар келтиради, ҳиссий бузилишларга олиб келади.