ТОШКЕНТ, 10 мар - Sputnik. Россия ҳукуматининг махсус комиссияси ЕОИИ давлатларига бир қатор ғалла маҳсулотларнинг экспортига чеклов киритди, деб хабар қилмоқда Иқтисодий ривожланиш вазирлиги.
Ундан ташқари Россиядан учинчи мамлакатларга шакар ва унинг хом ашёсини экспорт қилиш таъқиқланади. Ушбу иккала чеклов чоралар 31 августга қадар амал қилади.
"Бу қарорлар мураккаб шароитда давлатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга ҳамда ички бозорни ҳимоя қилишга қаратилган. Бир вақтнинг ўзида ЕОИИ давлатлари билан ҳамкорлик қилиш имконияти сақланиб қолинмоқда", - дейилган вазирлик хабарида.
Ғалла маҳсулотлари чекловлари буғдой, жавдар, арпа ва маккажўхорига ва уларнинг аралашмаларига ҳам тегишли бўлади. Лекин Савдо ва саноат вазирлиги берган лицензиялар бўйича экспорт сақланиб қолади.
"Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотига кўра, айни дамда Россиянинг буғдой билан таъминланиш даражаси 150%дан ортиқ. Вақтинчалик таъқиқ Россиядан ортиқча ҳажмда ғалла маҳсулотлари учинчи давлатларга чиқиб кетишининг олдини олади. ЕОИИ давлатлари ушбу мавсумда ўзлари учун керакли ҳажмларни сотиб олиб бўлишди", - дейилади хабарда.
Шакар экспорти чекловларида ЕОИИ давлатлари учун истиснолар бор. Улар Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги рухсатномасига асосан шакар импорт қилишлари мумкин бўлади.
Ундан ташқари 17 март куни бўлиб ўтиши режалаштирилаётган Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕЭК) мажлисида ЕОИИ давлатларида бир қатор маҳсулотлар учун божхона тўловларини вақтинча нолга тенглаштириш таклиф қилинмоқда. Бундай маҳсулотлар рўйхатидан картофель, пиёз, чеснок, карам, сабзи, какао, мева пюреси ҳамда ёш болалар учун мўлжалланган маҳсулотлар, она сути ўрнини босувчи маҳсулотлар бор.
Қишлоқ ҳўжалиги маълум қилишига кўра, бугунги кунда Россия ўзининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қопламоқда. Лекин глобал бозорларда ноаниқлик шароитида РФ ўзини ташқи факторлар таъсиридан ҳимоя қилиши керак.
Шуни алоҳида таъкидлашкерак-ки, Евроосиё иқтисодий иттфоқи давлатларининг Россия буғдойига бўлган эҳтиёжи 2021-2022 мавсум бошидан буён икки карра ортиғи билан қопланган.
Россия ҳукумати ички бозорда ижтимоий муҳим аҳамиятга эга бўлган маҳсулотлар нархларининг кескин ошиши, дефицит пайдо бўлишининг олдини олиш учун мажмуали чоралар кўрмоқда.