ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко Москвага ишчи ташриф билан келди, деб хабар қилмоқда Sputnik Беларусь.
Москва аэропортида Лукашенкони Беларуснинг Россиядаги элчиси Владимир Семашко кутиб олди. Владимир Путин билан учрашув олдидан улар куннинг долзарб мавзуларини муҳокама қилиб оладилар, - дейилган хабарда.
Расмий маълумотларга кўра, Беларусь президенти бугун Владимир Путин билан юзма-юз учрашиб, санкцилар босими шароитида икки томонлама иқтисодий ҳамкорлик, иттифоқчи давлатлар орасида интеграцияни кучайтиришга келишиб олади.
Президентлар, шунингдек, Украина инқирози билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилишади. Бироз олдин Беларус раҳбари ҳарбийлар билан чегара яқинида тўпланиб қолган ёлланма жангчилар муаммосини муҳокама қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Россия ва Беларусь раҳбарлари 6 маротаба юзма-юз учрашишган эди. Ушбу учрашувларда икки давлатларнинг бўлажак интеграциясига доир қатор ҳужжатлар имзоланган эди.