Бу қизиқ

Тунда безовталаниш қандай касалликларнинг белгиси

Тунда уйқудан тўсатдан уйғониш нафақат ташвишланиш, стресс ва бошқа психологик муаммолар, балки ички аъзолар касалликлари билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Sputnik
Агар тунда тез-тез уйғониб кетсангиз, албатта шифокорга мурожаат қилинг. Бу жиддий касалликнинг аломати билиши мумкин, деди парҳезшунос Яна Прудникова Sputnik радиоси эфирида.
Тунда уйқудан тўсатдан уйғониш нафақат ташвишланиш, стресс ва бошқа психологик муаммолар, балки ички аъзолар касалликларига ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Хусусан, тунда буйрак усти безларининг нотўғри фаолияти ҳам безовта қилади.
“Уйқу вақтида ағанамаслик, ухлай олмаслик ва овқатланиш ҳисси адреналиннинг қонга ўтаётганидан дарак беради. Бу ҳатто буйрак ости безларининг субклиник бузилиши ҳам бўлиши мумкин”,- дейди шифокор.
Шифокорнинг таъкидлашича, агар тунда шундай безовталаниш кузатилса, шифокорга мурожаат қилиш ва кўрикдан ўтиш лозим.
“Кўрикда қандли диабетни келтириб чиқарувчи мезонларни шунингдек, ошқозон ости безлари ва жигар биокимёсини текшириш лозим. Кортизол гормони миқдорини аниқлаш учун буйрак ости безларини ҳам кўрикдан ўтказиш керак”, - дейди парҳезшунос.