ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Россия ҳукумати мамлакатдан кетган хорижий компаниялар банкротлигини эълон қилиш ва улар мол-мулкини миллийлаштирилишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилди.
“Россия ҳукумати аллақачон чора-тадбирлар билан шуғулланмоқда, улар қаторидан шундай хорижий компаниялар банкротлиги ва мол-мулкини миллийлаштириш киради”, - дея ёзди сиёсатчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Медведевнинг сўзларига кўра, биринчи даражали вазифа одамлар кўчада қолишига йўл қўймаслик, ваҳима босиб чет эллик инвесторлар томонидан ташлаб кетилган жойлардан янги ишлаб чиқаришларни ташкил қилишдир.
“Бундай ёндашув холис ва адолатли”, - деб ҳисолайди у.
Россия 24 феврль куни Украина ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш ва уни миллатчилик ғояларидан тозалаш учун махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, ҳарбалар фақат ҳарбий объектлар ва украин қўшинларига берилмоқда. Ҳар икки томондан қурбонлар бор.
Бунинг ортидан кўплаб хорижий компаниялар Россиядан кетишмоқда ёки фаолиятларини вақтинча тўхтатишмоқда.