ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. 11-15 март кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи бор. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.
Хусусан,
Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор, Косон туманларида;
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон туманларида;
Самарқанд вилояти: Ургут, Самарканд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон туманларида;
Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод, Зафарабод туманларида;
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Юқори-Чирчиқ, Пискент туманларида;
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти: Сўх, Ферғона, Бешариқ туманларида;
Андижон вилояти: Андижон, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Улуғнор туманларида сел келиши хавфи эълон қилинади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларида истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ва тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралган.