Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Анталияда Россия ва Украина ТИВ раҳбарлари музокаралари бошланди

Лавров ва Кулеба Беларусдаги Россия ва Украина делегацияларининг Беларусдаги музокараларидан сўнг учрашишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Анталияда Россия ва Украина ТИВ раҳбарлари Сергей Лавров ва Дмитрий Кулебанинг музокаралари бошланди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Икки мамлакат вазирларининг музокаралари Анталияда дипломатик форум доирасида бўлиб ўтмоқда. Уларда Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушўғли ҳам иштирок этмоқда.
Лавров ва Кулеба Беларусдаги Россия ва Украина делегацияларининг Беларусдаги музокараларининг учинчи раундидан сўнг учрашишди.
Путин Украинадаги махсус операцияни тўхтатиб туриш шартини айтди
Россия 24 феврль куни Украина ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш ва уни миллатчилик ғояларидан тозалаш учун махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, зарбалар фақат ҳарбий объектлар ва украин қўшинларига берилмоқда. Ҳар икки томондан қурбонлар бор.