ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Авазжон Каримов спортни ривожлантириш вазирининг маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинди.
Авазжон Каримов
© Пресс-служба Минспорта
Қайд этилишича, мазкур қарор билан спортни ривожлантириш вазирининг маслаҳатчиси мақоми меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра вазирнинг ўринбосарига тенглаштирилган.
Аввалроқ Авазжон Каримов бошқа ишга ўтиши муносабати билан иккига бўлинган туризм ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимларидан озод этилган.