Россиялик сайёҳларнинг оқими Ўзбекистонга кўпаяди – экспертлар

Сайёҳларга "барчаси ичида" тизимига эга ва "Мир" тўлов карталари қабул қилинадиган мамлакатларга бориш тавсия этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Россиялик туроператорлари "барчаси ичида" тизими бор ва "Мир" тўлов карталари қабул қилинадиган мамлакатларга талаб кўпайишини башорат қилишмоқда.
АТОР хабарига кўра, "барчаси ичида" тизимига эга мамлакатларга Туркия, Тунис, Миср ҳамда Малдив ва БААдаги қатор меҳмонхоналар ана шундай шаклда ишлайди. Парвозлар тикланганидан сўнг улар қаторига Куба, Доминикан, Мексика қўшилиши мумкин.
Сайёҳлар учун "Мир" карталарини қабул қиладиган энг кўп терминал ва банкоматларга эга мамлакатлар сифатида Ўзбекистон, Беларусь, Арманистон, Қирғизистон Абхазия ва Жанубий Осетия тавсия қилинган.
“Фақат иккита ҳақиқий оммабоп йўналиш бор – Беларусь ва Абхазия. Лекин шундай шароитларда Ўзбекистонга ҳам сайёҳлар оқиб келиши мумкин”, - дейишмоқда экспертлар.
Шунингдек, Қозоғистон, Тожикистонда ҳам "Мир" карталари қисман қабул қилиниши маълум қилинган.