Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия ТИВ Украинага жанг қилгани кетган хорижликларни огоҳлантирди

Мария Захарова: Россия Украинадаги жанговар ҳаракатларда қатнашишга қарор қилган чет элликларнинг ҳаёти учун жавобгарликни зиммасига олмайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Россия Украинадаги жанговар ҳаракатларда қатнашишга қарор қилган ёлланма чет эллик жангчилар ҳаёти учун жавобгарликни зиммасига олмайди. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий Мария Захарова маълум қилди.
“Россия ҳарбий хизматчиларига қарши ҳар қандай қуролли фаолиятнинг олди зудлик билан олинади”, - деди Захарова брифинг давомида.
24 февраль куни Россия президенти Владимир Путин Украина ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш ва уни миллатчилик ғояларидан тозалашга қаратилган махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди.
Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, зарбалар фақат ҳарбий инфратузилма ва ўқ-дори омборларига берилмоқда, тинч аҳоли турар жойлари ва шаҳарларга зарба берилгани йўқ. Иккала томондан ҳам қурбонлар бор.
Украинадаги хорижлик ёлланма жангчилар Европа ва дунёга нима ваъда беришади
Украинага хорижлик ёлланма жангчилар келишни бошлаган. Россия маълумотларига кўра, улар Ғарб томонидан етказиб берилаётган қуроллардан фойдаланиб иғво ва қўпорувчилик содир этишга тайёрланишмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги мамлакатда хорижий давлатлар томонидан ҳарбий хизматга ёллаш бошлангани ҳақида тарқалган маълумотлар ҳеч қандай асосга эга эмаслигини маълум қилган эди. Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари мамлакатдан ташқаридаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмайди.
Республика Жиноят кодексида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, ёлланиш бўйича жиноий жавобгарлик моддаси мавжуд.