Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия Киевнинг мартда Донбассга ҳужум қилиш режаси тўғрисидаги ҳужжатларни қўлга киритди

Махсус ҳарбий операция давомида давомида Россия ҳарбийлари ихтиёрига Украина Миллий гвардияси қўмондонлигининг махфий ҳужжатлари келиб тушди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги Украина томонидан март ойида Донбассдаги ҳужум операциясига тайёргарлик кўрилганини тасдиқловчи махфий ҳужжатларни қўлга киритганини маълум қилди.
“Махсус ҳарбий операция давомида Россия ҳарбийлари ихтиёрига Украина Миллий гвардияси қўмондонлигининг махфий ҳужжатлари келиб тушди. Бу ҳужжатлар Киев режими томонидан 2022 йил март ойида Донбассда ҳужум операциясига пинҳона тайёргарликни тасдиқлайди”, - деди брифингда Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков
Унинг сўзларига кўра, Россия ихтиёрига келиб тушган ҳужжатда Украина Миллий гвардияси қўмондони Николай Баланнинг 2022 йил 22 январдаги буйруғи бор. Унда зарба берувчи гуруҳлардан бирини Донбассдаги “бирлашган кучлар операцияси” ҳудудида ҳужум ҳаракатлари учун тайёрлаш режаси батафсил баён қилинган.
Конашенков Украина ҳукумати февраль ойида Донбасс масаласини куч билан ҳал қилиш режаси йўқлиги ва сиёсий-дипломатик чораларга содиқлигини билдирганини эслатди.
“Аммо Украина Миллий гвардиясининг махфий жанговар ҳужжатлари асли бу баёнотларнинг ёлғон эканини тасдиқлайди”, - деди у.
АҚШ ва НАТОнинг Украинанинг бу операциясига қай даражада жалб қилингани масаласи ҳозирча қоронғулигича қолмоқда. Бироқ америкалик ва британиялик инструкторлар айрим украин бўлинмаларига “НАТО стандарти” тайёргарлик дастурлари бўйича дарс бергани маълум.

Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

21 февраль куни Россия президенти Владимир Путин ДХР ва ЛХР раҳбарларининг улар суверенитетини тан олишни сўраб қилган мурожаатларига жавобан тегишли фармонларга имзо чекди. 24 февраль куни эса Донбасс ҳудудида махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Ушбу махсус ҳарбий операциянинг мақсади – Украинадаги ҳарбий инфратузилмани йўқ қилиш ва уни миллатчилардан тозалаш.
Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Россия Қуролли кучлари аниқ нишонга олувчи қуроллар ёрдамида Украина ҳудудидаги ҳарбий объектларни йўқ қилмоқда, шаҳарларига, тинч аҳолига зарба берилгани йўқ.