Қашқадарёда кучли шамол томларни учириб, симёғочларни қулатди – фото

Қашқадарё вилоятининг қатор туманларида кучли шамол эсиб, бир қатор зарар етказди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод, Яккабоғ ва Китоб туманларида қадар кучли шамол (20 м/с гача тезликда) эсди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Соат 09:00 дан 12:00 га эсган шамол Шаҳрисабз тумани Чоршанби қўрғонидаги озиқ-овқат савдо дўкони, Қамаши тумани "А.Навоий" МФЙда жойлашган елим идишларни йиғиш пункти, Яккабоғ тумани "Учтепа" МФЙ, Тош қишлоғидаги уй, "Наврўз" МФЙ, Наврўз қишлоғидаги иккита хонадоннинг қўшимча биноларидаги том қопламаларини учириб юборган.
Китоб тумани Қайнар, Мотмон ва Қавзихона қишлоқлари ҳудудидаги 4 дона электр симёғочи ва "Тепабоши" МФЙ ҳудудида 1 та яшаш уйининг том қисми кучли шамол натижасида қулаб тушган.
Табиий ҳодиса оқибатларини бартараф этиш вилоят ФВБнинг 169 нафар қутқарувчилари ва 26 та махсус техникаси жалб этилган.
1 / 4

Қашқадарёдаги кучли шамол оқибатлари

2 / 4

Қашқадарёдаги кучли шамол оқибатлари

3 / 4

Қашқадарёдаги кучли шамол оқибатлари

4 / 4

Қашқадарёдаги кучли шамол оқибатлари

Бироз аввал Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида уч фуқарони яшин ургани ва бунинг оқибатида улардан бири вафот этгани хабар қилинган эди.