Москва ва Санкт-Петербургга қўшимча авиақатновлар амалга оширилади

Йўловчилар орасида талаб ортиши муносабати билан Тошкентдан Москва ва Санкт-Петербургга қўшимча авиақатновлар амалга оширилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Тошкентдан Россиянинг Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларига қўшимча авиақатновлар амалга оширилади. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” матбуот хизмати хабар қилди.
Таъкидланишича, бу рейслар йўловчилар орасида талаб ортгани сабаб йўлга қўйилмоқда.
Тошкент—Москва йўналиши бўйича қўшимча рейслар 9 мартдан 14 мартгача ташкил этилади. Тошкент—Санкт-Петербург йўналиши бўйича парвозлар эса 11, 13 ва 14 март кунлари бажарилади.
“Uzbekistan Airways” Краснодар ва Ростов рейсларини Сочига йўналтиради
Аввалроқ авиакомпания Тошкент-Екатеринбург ва Тошкент-Новосибирск йўналиши бўйича ҳам қўшимча авиақатновларни йўлга қўйган эди.
Куни кеча "Uzbekistan Airways” Ўзбекистон ва Россия шаҳарлари ўртасидаги рейслар жадвалга мувофиқ, узулишларсиз амалга оширилиши, хавотирга ўрин йўқлигини маълум қилган эди.