ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. АҚШнинг Украина ҳудудидаги биолабораторияларида биологик уруш технологияси ишлаб чиқарилаётганини истисно қилиш мумкин эмас. Бу Россия хавфсизлигига тўғридан-тўғри таҳдид солади. Бу ҳақда РИА Новостига ҳарбий эксперт, “Национальная оборона” журнали бош муҳаррири Игорь Коротченко маълум қилди.
“Бу ишлар аниқ ҳарбий-амалий хусусиятга эга бўлган, ва биз тадқиқотлар олиб борилгани ва муайян операция ва технологиялар, жумладан, биологик уруш олиб бориш учун ишлаб чиқарилгани инкор қилолмаймиз. Бу Россия хавфсизлигига тўғридан-тўғри, ошкора ва бевосита таҳдид бўлган. Шубҳасиз, Россия бу масалани халқаро ташкилотларда, жумладан, БМТда кўтариши ва тегишли халқаро муносабат билдирилишини талаб қилиши шарт”, - деди Коротченко.
Экспертнинг сўзларига кўра, АҚШ бу ёпиқлик қозон ёпиқлигича қолиши учун қўлидан келган ҳамма ишни қилмоқда.
“Бу яна бир бор МДҲнинг ҳар бир мамлакатида бўлган шунга ўхшаш объектларни йўқ қилиш зарурлигини тасдиқлайди”, - дея хулоса қилди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги Украинада амалга оширилаётган ҳарбий биологик дастури фактларини фош қилишган эди. У ерда 30 дан зиёд биолаборатория тармоғи шакллантирилган. АҚШ уларни молиялаштириш учун 200 миллион доллардан зиёд маблағ сарфлаган.
Кейин Хитой ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Чжао Лицзянь Америка ҳукуматидан Украинадаги ҳарбий биолабораториялар фаолияти билан боғлиқ маълумотларни очиқлашни талаб қилди.
АҚШ давлат котиби ўринбосари Виктория Нуланд Украинада биологик тадқиқотлар объектлари мавжудлигини тан олди. Унинг сўзларига кўра, Киев ва Вашингтон ҳозир у ерда тўпланган материаллар Россия ҳарбийлари қўлига тушишига йўл қўймаслик устида иш олиб бормоқда.