Бразилия президенти Путинни дунёдаги энг қудратли кишилардан бири деб атади

Жаир Болсонару: Бир неча ҳафта олдин мен дунёдаги дунёдаги энг қудратли кишилардан бири (Путин) билан учрашдим.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Бразилия президенти Жаир Болсонару россиялик ҳамкасби Владимир Путинни дунёдаги энг қудратли кишилардан бири деб атади, деб хабар бермоқда “Estado de Minas”.
“Бир неча ҳафта олдин мен дунёдаги дунёдаги энг қудратли кишилардан бири билан учрашдим. Ҳозир у қўшни мамлакат билан можарони бошдан кечирмоқда. Биз у билан деярли уч соат суҳбатлашдик – фақат биз ва таржимонларимиз – стратегик масалалар ҳақида”, - деди Бразилия етакчиси.
Бразилия президенти Жаир Болсонару февраль ўрталарида Москвага ташриф буюрган эди. У ерда Россия раҳбари билан музокаралар ўтказди. Болсонарунинг ташрифи АҚШ томонидан бўлаётган дипломатик босимга қарамасдан амалга оширилди.