Парҳезшунос Светлана Фус кальцияга бой маҳсулотлар истеъмол қилишни тавсия қилди. Кальций танқислигида организм суяк тўқималардан минералларини “ўғирлайди”. Бу эса остеопороз келиб чиқишига сабаб бўлади.
“Болалигимиздан биламизки, сут маҳсулотлари - кальций манбаи”, - дейди мутахассис. Бироқ, сут маҳсулотларини суистеъмол қилмаган маъқул. Ҳар кунги истеъмол рационида унинг миқдори аниқ бўлиши керак. Кальций бошқа маҳсулотларда ҳам бор. Бироқ шу билан биргаликда саломатлик учун D, С витаминлари, фосфор, магний ва яна бошқа кўплаб микроэлементлар керак.
Шифокор селен ва олтингугуртга бой бўлган маҳсулотларни истеъмол қилишни тавсия қилди. Селен бўғимлар озиқланиш жараёнларида иштирок этади. Бразилия ёнғоғи, балиқ (сардина, лосось, сельд), саримсоқпиёз, тухум, курка ва товуқ гўшти, мол жигари, қўзиқорин, творог ва бошоқли маҳсулотлар таркибида бор.
Барча турдаги гўшт, шунингдек сут ва дуккакли озиқ-овқатлар ва тухумда олтингугурт фойдали моддаси мавжуд.
D витамини эса суяк тўқималарининг яхши ўсишига ва тишлар мустаҳкамлигига ёрдам беради. “D витаминини тухум сариғи, сариёғ каби маҳсулотларидан олса бўлади. Бироқ, витаминнинг асосий миқдорини қуёш нурларидан оламиз”, - дейди парҳезшунос.
Мутахассиснинг таъқидлашича, С витамини коллаген синтези учун зарур. Коллаген тери, бўғимлар ва суякларга таъсир қилади. Цитрус мевалари, тузланган карам, резаворлар ҳамда қалампир ва кивида С витамини кўп.