Аёл кишининг иши: тезюрар поезд машинисти ёрдамчиси - видео

Ёшликда учувчи бўлишни орзу қилган Дилбар Эшметова, ҳозирги кунда "Афросиёб" тезюрар поезди машинисти ёрдамчиси бўлиб ишлайди.
Sputnik
Яқин-яқин вақтларга қадар Ўзбекистонда поезд машинисти ёрдамчиси - фақат эркак кишининг иши ҳисобланар эди. Лекин бир неча йил олдин улар орасида аёллар ҳам пайдо бўла бошлади. Улардан бири — Дилбар Эшметова.
"Афросиаб" тезюрар поезднинг ичида асосий машистлар билан бирга машинист ёрдамчиси - ҳам ишлайди. У Дилбар Эшметова. Бугунги кунда Ўзбекистонда ушбу касбда тўрт нафар аёл киши ишлайди.
"Ёшлигимда учувчи бўлишни орзу қилардим. Мактабни битириб Тошкент темирйўл мухандисари институтига ўқишга кирдим. У ерда транспорт воситаларини, эксплуатация қилиш, транспорт қурилмалари ва логистикани ўргандим.
Мен машинист ёрдамчиси бўламан деб ўйламаган эдим, лекин менга бу ишим ёқади. Ёрдамчи сифатида мен белгиланган суҳбатлар (таъминлаш хизматлари билан) олиб бораман, йўналиш бўйича светофорлар, стрелкаларни, контакт сими, кесиб ўтиш жойлари, тўсиқлар ва тезликни кузатиб бораман", - дейди Дилбар.
Мутахассис айтишига кўра, ишга кириш осон бўлмаган, номзодларни 200дан ортиқ кишилар орасидан танлаб олишган. Энг муҳим талаблардан бири бу - соғлиқ кўрсатгичлари бўлган. Ундан сўнг эса 6 ой давом этган ўқиш, малака ошириш бўлиб ўтган.
Иш куним тонг соат 3да бошланади. Хизмат машинаси бизни вокзалга олиб келади. Бу ерда биз тиббий кўрикдан ўтиб, йўриқномалар оламиз. Шундан сўнг машинистлар билан поездни техник кўрикдан ўтказамиз - кузов, машина бўлими, барча туташ қисмлар ва электрон тизимлар.
Кейин бор журналида олдинги бригада ёзиб қолдирган ёзувларни кўрамиз. Рейс давомида бирор камчилик бўлган бўлса биз бунга албатта эътибор қаратамиз. Агар ҳаммаси яхши бўлса - йўлга чиқамиз.
Ҳалигача машинистлар кабинаси ичида аёл кишини кўрган йўловчилар ҳайратланишади, баъзилар жилмайиб, қўл силкитишади.
- Айрим темирйўлчилар машинистлар орасида аёл киши борлигига ҳалиям ишонишмайди, - дейди Дилбар. Биз аёл машинист ёрдамчилари эътиборлироқ, меҳрибонроқмиз. Аёл бўлганимиз учун ҳам бизда йўловчилар ҳаёти учун жавобгарлик ҳисси кучлироқ.
Дилбар Эшметова икки фарзанднинг онаси. Иш фаолиятини муваффақиятли олиб боришда оиласи унга катта ёрдам беради, қўллаб-қувватлаб туради.
Дилбар келажакда Ўзбекистонда янада кўпроқ аёл машинист ёрдамчилари пайдо бўлишига ишонади.