ТОШКЕНТ, 7 мар - Sputnik. Россиянинг "ВКонтакте" ижтимоий тармоғи 28 февраль ва 7 март оралиғида фаоллик бўйича янги рекорд ўрнатди, деб хабар қилмоқда VK.
Хусусан, тармоқнинг "Клиплар" бўлимига видеолавҳалар юклаш ва уларни томоша қилиш сўнгги ҳафта мобайнида икки баробар ошган. Ундан ташқари, фойдаланувчиларнинг бошқа платформалардан оммавий равишда "ВКонтакте"га ўтиши ва контент яратувчилар фаоллиги ошиши кузатилмоқда.
Бугунги вазиятда ижобий эмоциялар билан ўзаро алмашиш жуда муҳим. Биз янги фойдаланувчиларимизни олқишлаймиз. Биз ўз платформаларимизда мукофот фонди 100 млн. рубль бўлган янги, ёрқин фаолликларни бошламоқдамиз, дейилган компания хабарида.
Эслатиб ўтамз, Россия томонидан ДХР ва ЛХР тан олингани ва Украинада махсус ҳарбий операция бошланганидан сўнг, АҚШ ва Европа давлатлари Россияга қарши иқтисодий, молиявий ва бошқа қатор санкциялар киритди. Ундан ташқари айрим компаниялар Россияда ўз фаолиятини тўхтатганини эълон қилди.
Шунингдек, Facebook ва Google каби йирик компаниялар Украинадаги воқеаларни ёритишда нотўғри маълумот ва фейклар тарқатиладиган майдонга айланди. Россия назорат органларининг кўплаб огоҳлантиришига қармасдан IT-гигантлар уларни бажармади. Шундан сўнг Роскомнадзор 4 март куни Facebook ижтимоий тармоғини блоклаб қўйганини эълон қилди.