ТОШКЕНТ, 7 мар - Sputnik. Ўзбекистонда "Мир" карталарини қабул қилиш қайта тикланди, деб хабар қилди Uzcard матбуот хизмати.
"Техник ишлар якунлангани муносабати билан, 07.03.2022 й. дан UZCARD TT ҳамкор банкларининг барча қурилмалари орқали, жумладан, POS-терминаллар, банкоматлар ва инфокиоскалар томонидан "Мир" тўлов тизимининг карталари қабули қайта тикланди. Барча хизматлар одатдагидек амалга оширилмоқда", - дейилган хабарда.
Шунингдек, "UZCARD-Мир" кобейж карталари хорижда MTKTнинг иштирокчи банклари эквайринг тармоғида қабул қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин UZCARD "Мир" карталарини қабул қилиш вақтинча тўхтатилганини маълум қилган эди. Компания буни тармоқда олиб борилаётган техник жараёнлар билан изоҳлаган эди.