Тошкент Ботаника боғида магнолия гуллади

Тошкент Ботаника боғида магнолия гуллади
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Баҳор фаслининг илк кунларида Тошкент Ботаника боғига интродукция қилинган магнолия дарахтлари гуллади, деб хабар қилди Ўзбекистон фанлар академияси.
Хушбўй ҳидли бу дарахт номи 1703-йилда француз ботаниги Пьер Магнол шарафига Магнолия деб номланган.
Тошкент Ботаника боғида Магнолия туркумининг Йирик гулли магнолия (Magnolia grandiflora), Суланжа магнолияси (Magnolia x soulangeana), Кобус магнолияси (Magnolia kobus), юлдузсимон магнолия (Magnolia stellata), учбаргли магнолия (Magnolia tripetala) каби турларини учратиш мумкин.