Red Wings Ўзбекистонга парвозларни тўхтатмайди

Россиянинг Red Wings авиакомпанияси Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларга учишда давом этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Россиянинг Red Wings авиакомпанияси Ўзбекистон ва Арманистон халқаро йўналишларида "SSJ100" самолётлари орқали парвозларни давом эттиришини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
“Биз халқаро йўналишларда парвозларни давом эттирамиз. Москва, Екатеринбург, Махачқалъа, Самара ва Сочидан рейслар Арманистон (Ереван, Гюмри) ва Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларига жадвал бўйича жўнайди”, — дейилади компания хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг "Аэрофлот", S7, Smartavia, "Победа", Nordwind, iFly, Pegas Fly ва Azur Air авиакомпаниялари чет элга парвозларини вақтинча бекор қилишган эди.