ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Полковник Аманбай Оринбаев Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимига тайинланди. Ўзбекистон ички ишлар вазири тегишли буйруққа имзо чекди.
Аманбай Орынбаев - министр внутренних дел Республики Каракалпакстан
© Пресс-служба МВД Узбекистана
Оринбаев тайинловга қадар ИИВ ЖХД Пробация хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритган. Ундан олдин ИИВ Жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғининг 1-ўринбосари бўлиб ишлаган.
Шу кунга қадар Айтбай Темирханов Қорақалпоғистон ички ишлар вазири сифатида ишлаб келаётган эди.