ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали суҳбатда Донбассни ҳимоя қилишга қаратилган махсус операцияни тўхтатиш шартини маълум қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, агар Киев жангларни тўхтатса ва Россия талабларини бажарсагина, махсус операцияни тўхтатиб туришнинг имкони бор.
Москва Украина ҳукумати ва хорижий ҳамкорлар билан можарони тартибга солиш учун мулоқотга тайёр.
Россия раҳбари Эрдоғаннинг эътиборини Киевнинг музокараларни чўзишга бўлган истиқболсиз уринишларига қаратган. Шунингдек, Путин янги учрашувда украин томони “юзага келаётган воқеликни инобатга олиб, конструктивроқ ёндашишига” умид билдирган.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
21 февраль куни Россия президенти Владимир Путин ДХР ва ЛХР раҳбарларининг улар суверенитетини тан олишни сўраб қилган мурожаатларига жавобан тегишли фармонларга имзо чекди. 24 февраль куни эса Донбасс ҳудудида махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Ушбу махсус ҳарбий операциянинг мақсади – Украинадаги ҳарбий инфратузилмани йўқ қилиш ва уни миллатчилардан тозалаш.
Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Россия Қуролли кучлари аниқ нишонга олувчи қуроллар ёрдамида Украина ҳудудидаги ҳарбий объектларни йўқ қилмоқда, шаҳарларига, тинч аҳолига зарба берилгани йўқ.