ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Россиянинг iFly авиакомпанияси 5 мартдан Ўзбекистонга парвозларни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги хабар бермоқда.
Авиакомпания бажарилиши кутилаётган ва барча режалаштирилган йўналишларда ўз парвозларини номаълум муддатга тўхтатганлиги ҳақида расмий маълумотни Ўзбекистон авиация маъмуриятига тақдим этган.
Бекор бўлган авиақатновлар йўловчиларига авиачипта пулларини қайтариш ёки чипталарини бошқа муддатга қайта бронлаш масалалари юзасидан чипталарни харид қилган авиакассаларга мурожаат этишлари тавсия этилган.