ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Украинадаги ҳарбий инфратузилмаларни йўқ қилиш ишлари якунланмоқда. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.
Россия етакчисининг сўзларига кўра, Украинадаги ҳарбий ҳарбий инфратузилмалар деярли йўқ қилинган, асосан, қурол-яроғ, ўқ-дори омборлари, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари.
“Бу ишлар деярли якунланди”, - деди Путин.
Россия раҳбари операция режага биноан олиб борилаётганини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин 21 февраль куни Донецк ва Луганск республикалари сўровига биноан ушбу икки республикани тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди. 24 февраль куни эрта тонгда эса Донбасс ҳудудида махсус ҳарбий операция бошланди. Унинг мақсади – Украинадаги ҳарбий инфратузилмани йўқ қилиш ва уни миллатчилардан тозалаш.
Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, зарбалар фақат ҳарбий инфратузилма ва ўқ-дори омборларига берилмоқда, тинч аҳоли турар жойлари ва шаҳарларга зарба берилгани йўқ.