Сербияда Россияни қўллаб-қувватчиларнинг катта митинги бўлиб ўтди – видео

Сербияда Россиянинг Украинани миллатчилардан тозалашга қаратилган махсус операциясини қўллаб-қувватловчилар митингга чиқишди.
Sputnik
Белград кўчаларига минглаб кишилар Россияни қўллаб-қувватлашга қаратилган митингга чиқишди. Фаоллар шаҳар марказида Николай II нинг ҳайкали ёнида тўпланишди.
Улар “Сербия Россия билан”, “Стоп НАТО!”, “Россия ва Сербия, бизга Европа иттифоқи керак эмас”деб қичқиришарди. Шунга ўхшаш яна бир акция Черногорияда бўлиб ўтди.

Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

21 февраль куни Россия президенти Владимир Путин ДХР ва ЛХР раҳбарларининг улар суверенитетини тан олишни сўраб қилган мурожаатларига жавобан тегишли фармонларга имзо чекди. 24 февраль куни эса Донбасс ҳудудида махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Ушбу махсус ҳарбий операциянинг мақсади – Украинадаги ҳарбий инфратузилмани йўқ қилиш ва уни миллатчилардан тозалаш.
Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Россия Қуролли кучлари аниқ нишонга олувчи қуроллар ёрдамида Украина ҳудудидаги ҳарбий объектларни йўқ қилмоқда, шаҳарларига, тинч аҳолига зарба берилгани йўқ.