ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева гимнастикаси Оксана Чусовитинани Дохада бўлиб ўтган Жаҳон Кубогининг иккинчи босқичида ғолиб бўлгани билан чин табриклади.
Мирзиёева Чусовитинанинг “мен спортдаги фаолиятимни Ўзбекистон шарафи учун медаль қозонмасдан якунлай олмайман” дея берган ваъдаси барчанинг ёдида эканини таъкидлаган.
“Сиз ваъдангизни бажардингиз, мамлакатга олтин медаль олиб келдингиз. Сизни Доҳада бўлиб ўтган Жаҳон Кубогининг иккинчи босқичида ғолиб бўлганингиз билан чин юракдан табриклайман! Спорт гимнастикаси бўйича жамоамизни табриклайман! Сизнинг ғалабангиз нафақат спортдаги ютуқ, балки, шубҳасиз қатъият, ирода ва ватанпарварлик намунасидир. Раҳмат сизга, Great Chuso! Сиз Ўзбекистоннинг ва дунёнинг буюк спортчисисиз, бундан кейинги ғалабаларингизни интизорлик билан кутиб қоламиз!”, - дея ёзди Мирзиёева ўзининг телеграм каналида.