ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Украинада махсус ҳарбий операция ўтказиш тўғрисидаги қарор оғир бўлганини маълум қилди.
“Мен бу ҳақда операция бошланганида айтгандим ва бу қарор қабул қилингунига қадар гапиргандим. Оғир қарор, ҳеч қандай шубҳасиз ”, - деди Путин Россия авиакомпанияларининг учувчи аёл ходимлари билан учрашувда.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
21 февраль куни Россия президенти Владимир Путин ДХР ва ЛХР раҳбарларининг улар суверенитетини тан олишни сўраб қилган мурожаатларига жавобан тегишли фармонларга имзо чекди. 24 февраль куни эса Донбасс ҳудудида махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Ушбу махсус ҳарбий операциянинг мақсади – Украинадаги ҳарбий инфратузилмани йўқ қилиш ва уни миллатчилардан тозалаш.
Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Россия Қуролли кучлари аниқ нишонга олувчи қуроллар ёрдамида Украина ҳудудидаги ҳарбий объектларни йўқ қилмоқда, шаҳарларига, тинч аҳолига зарба берилгани йўқ.