Оксана Чусовитина Жаҳон кубогида олтин медални қўлга киритди - видео

Оксана Чусовитина Доҳада ўтаётган жаҳон кубогининг иккинчи босқичида финал дастурида иштирок этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Ўзбекистонлик гимнастикачи Оксана Чусовитина Дохада ўтаётган Жаҳон кубогида олтин медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Чусовитина таяниб сакраш финал дастурида қатнашиб, 13.433 очко жамғаришга муваффақ бўлган. Бу билан спортчи Венгрия ва Россиядан бўлган рақибаларини ортда қолдирган.
Таяниб сакраш, аёллар:
1. Оксана Чусовитина (Ўзбекистон) – 13.433
2. Мария Баскай (Венгрия) – 13.150
3. Виктория Листунова (Россия) – 13.133