Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россиянинг Украинадаги махсус операцияси вазифалари бажарилади – Путин

Россия президенти: Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий операцияси вазифалари ҳар қандай ҳолатда бажарилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий операцияси вазифалари ҳар қандай ҳолатда бажарилади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин франциялик ҳамкасби Эммануэл Макрон билан телефон суҳбати давомида маълум қилди.
“Махсус ҳарбий операция вазифалари ҳар қандай ҳолатда бажарилиши, музокараларни чўзиш йўли билан вақтдан ютишга бўлган уринишлар бизнинг музокаралар позициямизда Киевга қўшимча талабларга пайдо бўлишига олиб келиши таъкидланди”, - дейилади Кремль матбуот хизмати хабарида.
Шойгу Украинадаги махсус операциянинг асосий вазифасини айтди

Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

21 февраль куни Россия президенти Владимир Путин ДХР ва ЛХР раҳбарларининг улар суверенитетини тан олишни сўраб қилган мурожаатларига жавобан тегишли фармонларга имзо чекди. 24 февраль куни эса Донбасс ҳудудида махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Ушбу махсус ҳарбий операциянинг мақсади – Украинадаги ҳарбий инфратузилмани йўқ қилиш ва уни миллатчилардан тозалаш.
Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Россия Қуролли кучлари аниқ нишонга олувчи қуроллар ёрдамида Украина ҳудудидаги ҳарбий объектларни йўқ қилмоқда, шаҳарларига, тинч аҳолига зарба берилгани йўқ.