Ғарб ахборот агентликларига кўра, таркибига Duke Energy ва Exelon компаниялари кирувчи Миллий Энергетика Институти (NEI) Оқ уйга Россиядан ядровий ёқилғи етказиб беришга тақиқ қўймасликни расман сўрашган.
Чет эллик ядро соҳаси олимлари саноат ва ҳамкорлик занжирларини қамраб олувчи санкциялар тўлқинидан жуда хавотирга тушган. Қайд этилишича, Россия ва Украина ўртасидаги қуролли можарога қарамай, Россиянинг уран ва бойитилган атом ёқилғиси жуда жозибадор бозор нархига эга, бу эса ўз навбатида аҳолиси аҳоли ва саноат учун электр энергияси нархини оширмаслик имконини беради. Табиийки гап Америка аҳолиси ҳақида кетмоқда.
Маҳаллий энергетикларга ҳурмат бажо келтирган ҳолда, буларнинг барчаси ҳақиқат эканини тасдиқлаймих ва Ғарб ОАВлари хабар бермаган яна бир қанча фактларни қўшамиз.
Қўшма Штатлар атом электр станциялари сони бўйича - дунёда сўзсиз етакчи ҳисобланади. Ҳозирги кунда у ерда умумий қуввати 96,5 гигаватт бўлган 88 та реактор ишламоқда. Бу улкан рақам, аммо атом энергетика соҳаси ҳозирги кунда энг яхши вақтларни бошдан кечирмаяпти.
Америка атом реакторлар парки энг кўп сонли, лекин айни пайтда энг эскирган АЭС лардан иборат. АҚШда АЭС қуриш буми ўтган асрнинг 60-70 йилларида содир бўлган. Ўша вақтларда 60 та реактор яратилган ва электр тармоқларига уланган. Бу жами АЭСларнинг, учдан икки қисми.
Ўз вақтида ушбу АЭСлар АҚШ маиший соҳаси ва саноат эҳтиёжлари учун улкан миқдорда электр энергияси билан таъминлани жадал суръатлар билан кўпайтириш имконини берди ва шу билан бир вақтда атом ва бошқа чатиш соҳаларда кўплаб иш ўринларини яратди. Аммо вақт ҳамма нарсани емириши муқаррар ва Американинг сўнгги ғурури ҳам аста секин, сезилмас тарзда "нафақага чиқмоқда". Икки йил олдин америкаликлар 94 та реакторга эга эдилар. Ўтган вақт ичида улардан олтитаси муносиб "дам олишга" чиққан.
АЭСлар эскириши ишлаб чиқариш мажбуриятини бекор қилмайди, шунинг учун америкалик энергетиклар ишлаб чиқариш ҳажмини доимий равишда ошириб, уни ҳозирги даражага олиб келишди. Умумий қуввати 96 гигаваттдан ортиқ бўлган соҳа ҳар йили 790 гигаватт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради, бу эса давлат энергия балансининг роппа-роса 20%ини ташкил қилади.
Жараённинг жуда муҳим тафсилот шундаки, Қўшма Штатларда атом энергетикаси улуши сўнгги ўн йилликлар давомида деярли ўзгармаган. Агар энергия блоклари сони доимий равишда камайиб бораётган бўлса, ишлаб чиқариш фоиз улушини сақлаб, ўсиб бораётган бўлса, бу ўртача ёши 40 ёшдан ошган ишлаб чиқариш инфратузилмасига доимий равишда ошиб бораётган юкдан далолат беради.
Жараёнларнинг моҳиятини тушуниш учун биз аналогиядан фойдаланамиз. Тасаввур қилинг, сизда чойнак бор. Олдин унда отангиз кунига 3 маротаба чой дамлаш учун сув қайнатган. Энди бўлса сиз ундан узулуксиз сув қайнатиш учун туну-кун фойдаланмоқдасиз. Чойнак туну-кун ёқилган, у ўз жисмоний имкониятлари чегарасида ишламоқда.
Шу билан бирга, асосий вазифани бажариш - сув иситиш учун учун чойнак ҳам, атом энергетика блоки ҳам ёқилғига муҳтож. Гап, албатта, бойитилган уран ҳақида кетмоқда.
Ядровий амбицияларга эга бўлган дунёнинг этакчи давлатлари ҳар доим мантиқий равишда ўз энергиясини таъминлашга ҳаракат қилган - Қўшма Штатлар ҳам бундан мустасно эмас эди. 1960 йилларнинг бошларида Вашингтон беш фоизгача бойитилган уран-235 изотопини қайта ишловчи учта завод қурилишини молиялаштирди. Булар Теннесси штатидаги Оак Ридж, Кентуккидаги Падука ва Огаё штатидаги Портсмут эди. Ушбу заводлар радиоактив металл оксиди билан таъминланган, бойитилгандан сўнг у уран гексафторидига, яъни охирги ёқилғига айланди, уларсиз энергия блоки қаърида бўлиниш реакцияси амалга ошиши мумкин эмас.
Учта завод ҳам тахминан 30 йил давомида содиқ ишлади ва 1992 йилда биргаликда ёпилди. Айни пайтда штатлар шартли равишда битта шундай корхонага эга. Шартли равишда, чунки Ню-Мексико штатидаги Юнис шаҳридаги завод Британиянинг Urenco хусусий компаниясига тегишли. Уран газ центрифугалари ёрдамида бойитилади, аммо 4,9 миллион ажратиш бирликлари (СВУ) ишлаб чиқариш қуввати Америка атом электр станциялари эҳтиёжларининг атиги беш фоизини қоплайди. Уренсо Германияда худди шундай корхонага эга ва у ҳам Westinghouse корпорацияси фойдасига ишлайди, аммо у деярли тўқсон реакторни жисмоний жиҳатдан ёнилғи билан таъминлай олмайди.
Шунинг учун ҳам америкаликлар узоқ вақтдан бери ўзларига керак бўлган ҳамма нарсани чет элдан сотиб олишади.
Тижорат уранининг ярми Қозоғистон, Россия ва Ўзбекистонга тўғри келади. Бу ерда Россия асосий роль ўйнайди, чунки у нафақат қазилма бойликларга, балки уранни бойитиш имкониятига ҳам эга. Ҳа, тўғри, 1993 йилнинг февралида Москва ва Вашингтон ўртасида 500 тонна юқори бойитилган уран сотиб олиш тўғрисида шартнома имзоланган эди. Ушбу ҳамкорлик шартномаси 2013 йилга қадар давом этди. Қрим воқеаларидан сўнг Вашингтон намойишкорона равишда шартномадан чиқди, лекин аслида бу сайловчилар олдида уюштирилган шунчаки кўзбўямачилик эди.
Расман АҚШ Россиядан ҳеч нарса сотиб олмаётган бўлса-да, америкаликлар Қозоғистон ва Ўзбекистондан уран рудаси сотиб олишар, у эса Россиянинг "ТВЭЛ" компанияси томонидан бойитилиб Urenco заводига етказиб берилади. Яъни, расман ҳатто бойитилганидан кейин ҳам уран Қозоғистон маҳсулоти ҳисобланади. Ана шундай юридик ва геосиёсий "фокус".
Бизнинг эҳтиёткорона прогнозимизга кўра, АҚШ ўз энергетиклари илтимосига биноан Россия уранига нисбатан санкциялар киритмайди, худди нефт соҳасига бўлгани каби. Ўз иттфоқчиларига эса АҚШ буни "шунчаки нархлар ошиб кетмаслиги учун" деб тушунтиришади.
Хулоса қилиб айтганда Россия ёқилғиси бўлмаса нафақат Европада, балким АҚШда ҳам ҳар беш оиладан бирининг уйи чироқсиз қолади.