Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Балаклея украиналик миллатчилардан озод қилинди – Россия Мудофаа вазирлиги

Россия Қуролли яна қатор аҳоли пунктларини ўз назоратларига олишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Харьков вилоятидаги Балаклея шаҳри украиналик миллатчилардан озод қилинди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Россия Қуролли кучлари ҳарбий операцияни муваффақиятли давом эттириб, Чистополье, Новополтавку, Жовтневое аҳоли пунктларини ўз назоратларига олишган.
“Балаклея шаҳри миллатчилар батальонларидан озод қилинди”, - деди Конашенков.
Балаклея — Украинанинг Харьков вилояти жанубидаги шаҳар. Харьковдан 84 километр узоқликда жойлашган. Шаҳар аҳолиси 30 мингга яқин кишини ташкил этади.
Россия Харьков вилоятидаги Украина аҳолисига гуманитар ёрдам етказиб берди

Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

21 февраль куни Россия президенти Владимир Путин ДХР ва ЛХР раҳбарларининг улар суверенитетини тан олишни сўраб қилган мурожаатларига жавобан тегишли фармонларга имзо чекди. 24 февраль куни эса Донбасс ҳудудида махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Ушбу махсус ҳарбий операциянинг мақсади – Украинадаги ҳарбий инфратузилмани йўқ қилиш ва уни миллатчилардан тозалаш.
Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Россия Қуролли кучлари аниқ нишонга олувчи қуроллар ёрдамида Украина ҳудудидаги ҳарбий объектларни йўқ қилмоқда, шаҳарларига, тинч аҳолига зарба берилгани йўқ.