ТОШКЕНТ, 2 мар - Sputnik. Ростуризм россияликларга Россияга қарши санкциялар жорий этган мамлакатларга саёҳат қилишдан воз кечишни тавсия қилади.
"Бугунги кунда мавжуд вазиятдан келиб чиққан ҳолда, Ростуризм чет элга сайёҳлик ва хизмат сафарларига чиққан барча Россия фуқароларига, иложи бўлса, Россияга нисбатан санкциялар ва чекловлар жорий этган мамлакатларга ташриф буюрмасликни қатъий тавсия қилади, чунки ушбу мамлакатлардан Россияга ўз вақатида ва хавфсиз қайтиш эҳтимоли мавжуд”, - дейилган хабарда.
Шунингдек, Ростуризм туроператорларга ҳам санкциялар жорий этган мамлакатларга турлар савдосини тўхтатишни тавсия қилди.
"Биз туроператорларга Россияга қарши санкциялар жорий этган мамлакатларга, шунингдек, Европа Иттифоқи ва Канаданинг ёпиқ ҳаво ҳудуди орқали ўтадиган Кариб денгизи мамлакатларига турлар сотишни тўхтатишни тавсия қиламиз. Олдиндан саёҳатларини брон қилган туристларга муқобил йўналишни танлаш учун туроператор билан боғланиш тавсия этилади", дейилган ростуризм хабарида.
Сайёҳларга дам олиш учун очиқ бўлган ва Россияга нисбатан чекловлар киритмаган мамлакатларни танлашни тавсия қилади, булар - Туркия, Миср, Тунис, Бирлашган Араб Амирликлари, Хитой, Ҳиндистон, Вьетнам ва бошқа бир қатор давлатлардир.
Агентлик, шунингдек, Россия Ташқи ишлар вазирлиги, Федерал туризм агентлиги ва Федерал ҳаво транспорти агентлигининг ҳозирги туристик йўналишлар ҳолатининг ўзгариши ҳақидаги маълумотларини диққат билан кузатиб боришни сўрайди.
Уларнинг бир нечтаси, шу жумладан Лотин Америкасидаги баъзи мамлакатлар, Эвропа Иттифоқи ва Канаданинг ҳаво ҳудуди чекловлари туфайли сайёҳлар учун энди кириш имкони йўқ, чунки уларга борадиган йўл хавфларнинг ортиши билан боғлиқ. Бу Куба, Доминикан Республикаси, Мексика, Венесуэла каби давлатлар.