Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Рамзан Қодиров украиналик нацистларни огоҳлантирди

Рамзан Қодиров Украинага келган чечен жангчилар акс этган янги видеони Telegram-каналига жойлаштирди.
Sputnik
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Украинага келган чечен жангчилар акс этган янги видеони Telegram-каналига жойлаштирди.
"Миллатчилар, бандерачилар ва ўзини "чечен" деб айтаётган шайтонлар биз сизга тез орада етиб борамиз! Фақат қочиб кетманглар", - деб ёзган Қодиров.
Бундан аввал у бу мамлакат ҳудудида икки чечен аскари ҳалок бўлгани, яна олти нафари яралангани ҳақида маълум қилганди. Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Россия қўшинлари орасида ҳалок бўлганлар ва ярадорлар бор, бироқ украина аскарлари ва миллатчилар орасида йўқотишлар бундан бир неча баробар кўп.
24 феврал куни Россия президенти Владимир Путин Украинани демилитаризация қилиш бўйича махсус операция бошланганини маълум қилди. Давлат раҳбари унинг мақсади Донбасс аҳолисини ҳимоя қилиш деб таъкидлади.
Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, фақат Украина ҳудудидаги ҳарбий инфратузилмага зарба берилмоқда; тинч аҳолига ҳеч нарса хавф солмайди.