Ўзбекистон ва Тожикистонни янги туристик йўналиш боғлайди

Андижон – Қонибодам – Хўжанд – Душанбе – Самарқанд – Бухоро – Қарши йўналиши бўйича поездда саёҳат қилиш таклиф этилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Тожикистон ва Ўзбекистонни янги туристик йўналиш боғлайди.
Туристларга “Андижон – Қонибодам – Хўжанд – Душанбе – Самарқанд – Бухоро – Қарши” йўналиши бўйича поездда саёҳат қилиш таклиф этилади.
“Сўғд темир йўллари” ДУК раҳбари Убайдулло Обидовнинг SputnikTj мухбирига маълум қилишича, поездлар аллақачон тайёр, пандемия бўлмаганда бу лойиҳани икки йил олдин ишга тушириш мумкин эди.
2019 йилда “Роҳи Оҳан” давлат унитар корхонаси ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ўртасида туристик поездлар ташкил этиш бўйича келишувга эришилди. Бироқ бу қарор коронавирус пандемияси туфайли барбод бўлди.
“Ҳозир вазият яхшиланди, ҳукуматга мурожаат қилдик ва умид қиламизки, бу йўналиш ишга тушади”, - деб тушунтирди Обидов.
Суғд темир йўли раҳбари Sputnik Тожикистон билан суҳбатда сайёҳлик йўналиши икки қўшни давлатнинг бир неча шаҳарлари: Андижон — Конибодом — Хўжанд — Душанбе — Самарқанд — Бухоро — Қарши орқали ўтишини айтди.
Йўловчи поездлари бу лойиҳа учун техник жиҳатдан тайёрланган.
Эслатиб ўтамиз, бундан 2 йил аввал “Роҳи Оҳан” поездлари Хўжанд – Москва – Хўжанд йўналишида, шунингдек, Душанбе – Москва – Душанбе ва Кўлоб – Москва – Кўлоб йўналишларида ҳафтада бир марта ҳаракатланарди.
Бироқ, COVID-19 пандемияси сабабли 2019 йил охиридан бошлаб бу йўналишда поездлари ҳаракати тўхтатилди.