Наманганда “Navruz Cup 2022” халқаро турнири бўлиб ўтади

25-29 март кунлари Наманганда “Navruz Cup 2022” халқаро ўртоқлик турнири бўлиб ўтади.
Sputnik
25-29 март кунлари Наманганда “Navruz Cup 2022” халқаро ўртоқлик турнири бўлиб ўтади.
Унда 4та давлат: Қирғизистон, Ўзбекистон, Уганда ва Тожикистон терма жамоалари ўйнайди. 25 март куни бўладиган ўйинлар:
Уганда-Тожикистон;
Ўзбекистон-Қирғизистон.
Ғолиблар финалга йўл олади, мағлублар эса учинчи ўрин учун курашади. Барча ўйинлар Намангандаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.