ТОШКЕНТ, 2 мар – Sputnik. Пандемия ва “масофавий” таълимга қарамасан Ўзбекистонда умумтаълим муассасалари сони ошмоқда, деб хабар қилди Давлат Статистика қўмитаси.
Хусусан, 2021-2022 ўқув йили бошида шаҳарларда жойлашган умумтаълим муассасалар ўтган йилга нисбатан 28тага ошиб 3921 тани ташкил этган. Қишлоқ жойларда эса ушбу давр мобайнида мактаблар сони 80тага ошиб кўпайиб, 6368 тани ташкил этган, - дейилган хабарда.
Қайд этиш жоизки, Ўзбекистонда умумтаълим муассаслари сони сўнгги йилларда тўхтовсиз ошиб келмоқда. Республика бўйича умумтаълим мактаблари сони 1991 йилда 8557та бўлган бўлса, 2020 йилга келиб уларнинг сони 10 090тага етган. Вилоятлар кесимида энг кўп мактаб Самарқанд (1260), Қашқадарё (1141) ва Фарғона (960) вилоятлари ҳудудида жойлашган. Мактаблар сони энг кам бўлган ҳудудлар эса – Сирдарё вилояти (312), Тошкент шаҳри (355) ва Навоий вилояти (367).