ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Россия армияси Украинадаги махсус ҳарбий операцияни олдинга қўйилган мақсадларга эришгунга қадар давом эттиради. Асосий мақсад – Россияни Ғарб томонидаги ташқи ҳарбий таҳдиддан ҳимоя қилиш. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу маълум қилди.
“Россия Федерацияси Қуролли кучлари гуруҳлари махсус ҳарбий операцияни олинга қўйилган мақсадларга эришгунга қадар давом эттиришади”, - деди Шойгу селектор йиғилишида.
Унинг сўзларига кўра, махсус ҳарбий операция “Донбасс аҳолисини ҳимоя қилиш, Украина ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш ва уни миллатчилардан тозалаш мақсадида” ўтказилмоқда.
“Биз учун асосийси – мамлакатимизга қарши курашда украин халқидан фойдаланишга уринаётган Ғарб мамлакатлари томонидан яратилаётган ҳарбий таҳдиддан Россия Федерациясини ҳимоя қилиш”, - деди Россия мудофаа вазири. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Шойгу зарбалар фақат юқори аниқликда мўлжалга олувчи қуроллар билан ҳарбий объектларга берилаётганини урғулади.