ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. 1 март куни илк маротаба Олмаота – Наманган – Олмаота йўналишида авиақатнов амалга оширилди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бу рейсни Қозоғистоннинг “FlyArystan” авиакомпанияси бажарган. А-320 русумли ҳаво кемаси Намангандан Олмаотага шаҳрига 180 нафар йўловчини элтиб қўйган.
Наманган халқаро аэропортидан 8 февралдан бошлаб Доғистоннинг Махачкала шаҳрига янги авиақатнов йўлга қўйилган эди.