ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Ўзбекистонда янги ўқув йилидан бошлаб магистратурада ўқиётган қизларнинг контракт пуллари тўлиқ бюджетдан қоплаб берилади. Бу ҳақда президент раислигида ўтаётган йиғилишда маълум қилинди.
23 минг нафар қизнинг контракт пуллари тўлаш учун 200 миллиард сўм ажратилади.
Таъкидланишича, ҳар йили 50 нафар қизлар нуфузли хорижий олийгоҳларга бакалавр ва 10 нафари магистратурага юборилади.
Ҳар бир вилоятда эҳтиёжманд оила вакиллари, ота ёки онасини йўқотган 150 нафар қизларнинг (жами 2,1 минг нафар) таълим контракти маҳаллий бюджетдан тўлаб берилади. Ёш фарзанди бор талаба-қизларга масофавий ўқишга шароит яратилади.
Бундан ташқари, докторантура йўналишида хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратилади.