Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Лукашенко: Украина можароси – Ғарб сиёсатининг натижаси

Беларусь етакчиси Украинадаги можаро бу Ғарбнинг ўйламай қилган сиёсатининг оқибати эканини айтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Украинадаги можаро бу Ғарбнинг ўйламай қилган сиёсатининг оқибатидир, деб ҳисоблайди Беларусь президенти Александр Лукашенко.
Бу ҳақда у республика Хавфсизлик кенгаши йиғилиши давомида маълум қилди.
“Ҳозирги вазият, бу қанчалик қайғули бўлмасин, Ғарбнинг бошқалар хавфсизлиги зарарига ўз манфаатларини ўтказишга қаратилган бемулоҳаза сиёсатининг натижасидир”, - деди Лукашенко.
Беларусь раҳбари Россиянинг махсус ҳарбий операцияси бошланишидан олдин Минск Киевга Москва билан тўғридан-тўғри алоқа ўртатишни таклиф қилганини таъкидлади, аммо бу таклиф эътиборга олинмаган.
21 февраль куни Россия президенти Владимир Путин ДХР ва ЛХР раҳбарларининг улар суверенитетини тан олишни сўраб қилган мурожаатларига жавобан тегишли фармонларга имзо чекди. 24 февраль куни эса Донбасс ҳудудида махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Ушбу махсус ҳарбий операциянинг мақсади – Украинадаги ҳарбий инфратузилмани йўқ қилиш ва уни миллатчилардан тозалаш.
Ғарб Россияга ортдан зарба бериш режасини ишлаб чиққан – Лукашенко
Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Россия Қуролли кучлари аниқ нишонга олувчи қуроллар ёрдамида Украина ҳудудидаги ҳарбий объектларни йўқ қилмоқда, шаҳарларига, тинч аҳолига зарба берилгани йўқ.