Абдулла Қўлдошев номзоди фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига маъқулланди

Депутатлар Абдулла Қўлдошев номзодини фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига маъқуллашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Генерал майор Абдулла Қўлдошев номзоди фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига маъқулланди.
Қўлдошевнинг номзоди бу лавозимга Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилган.
Абдулла Қўлдошев фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Илгари ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институти бошлиғи бўлган. 2005−2007 йилларда ички ишлар вазири ўринбосари бўлиб ишлаган.
Фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келган Турсинхон Худойберганов эса маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири вазифасини вақтинча бажарувчи этиб маъқулланган.
Турсинхон Худойберганов 2018 йилнинг апрелида фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган эди. У 2010—2016 йилларда ҳам Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимида фаолият юритган. 2017 йилнинг январида буён президент маслаҳатчиси лавозимига ишлаб келади.
Эслатиб ўтамиз, февраль ўрталарида маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган эди.