Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Хитой Россиянинг SWIFTдан узиб қўйилишини қўллаб-қувватламади

Пекин санкциялардан можароларни ҳал қилиш воситаси сифатида фойдаланишни маъқулламайди, деди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ван Вэньбинь брифингда.
Sputnik
Пекин санкциялардан можароларни ҳал қилиш воситаси сифатида фойдаланишни маъқулламайди, деди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ван Вэньбинь брифингда.
“Хитой муаммоларни ҳал қилиш учун санкциялардан фойдаланишни қўллаб-қувватламайди, айниқса халқаро ҳуқуқда ҳеч қандай асосга эга бўлмаган бир томонлама санкцияларга қарши чиқади”, - дипломат Хитойнинг Россияни SWIFT’дан узиб қўйиш позицияси ҳақидаги саволга жавоб берди.
Шунингдек, у АҚШдан Украина масаласини ҳал қилишда Хитой ва бошқа томонларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказмасликни талаб қилди.
Ғарб давлатлари яқин кунларда Россиянинг айрим банкларини SWIFT’дан узиб қўймоқчи – ЕИ бу қарорни аллақачон келишиб олди, у Европа Иттифоқининг расмий журналида эълон қилинганидан кейин кучга киради.
Россия президенти Владимир Путин 21 феврал куни Донетц ва Луганск халқ республикалари суверенитетини тан олиш ҳақидаги фармонларни имзолагани, 24 февралда эса Украинани қуролсизлантириш ва неонацистларни йўқ қилиш бўйича махсус операция бошланганидан кейин АҚШ ва унинг ҳамкорлари Москвага қарши жорий этаётган янги санкциялар пакетидаги чоралардан биридир.