Махсус операция бошланганидан бери Россия Қуролли кучлари Украина ҳарбий инфратузилмасининг 1114та объектини йўқ қилди, деди журналистларга Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков.
“314та танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, 57та реактив ракеталар, 121та дала артиллерияси ва миномёт, 274та махсус ҳарбий техника йўқ қилинди”, - деб қўшимча қилди у.
Унинг сўзларига кўра, ДХР ва ЛХР ҳужумга ўтиб, янги аҳоли пунктлари назоратга олинмоқда.
Россия авиацияси бутун Украина устидан ҳаво устунлигига эришди. Россия бўлинмалари Бердянск ва Энергодар шаҳарларини ўз назоратига олди.
Шунингдек, Россия кучлари Запорож атом электр станцияси атрофини қўриқламоқда ва назорат қилмоқда. Станция ходимлари ишлашда давом этмоқда, радиоактив фон нормал даражада.
“Киевда талончилар ва миллатчиларнинг қуролли тўдалари ўзбошимчалик билан зўравонлик қилмоқда, бу Украина ҳукуматининг аҳолига назоратсиз қурол тарқатиш бўйича жиноий қарори натижасидир”, - деди РФ мудофаа вазирлиги вакили.